Британия компанияси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига беғараз техник ёрдам кўрсатишга тайёр
Декабрь 03, 2024. 12:38 • 34 сония
• 238
ЛОНДОН, 3 декабрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Британиянинг "Curzon Consulting" компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида "Curzon Consulting" вакиллари компания фаолияти ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳанинг тақдимотини ўтказдилар.
Хорижий томон республикада соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун беғараз техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
"Curzon Consulting" 2003 йилда ташкил этилган. У "Financial Times" ва "Statista" томонидан Британиянинг "TОП-20" консалтинг соҳасидаги компанияларининг рўйхатига киради. Компания молия, инфратузилма, муҳандислик, соғлиқни сақлаш ва жамоат сектори соҳаларида стратегиялар ва инновацион лойиҳаларни таклиф этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди