Ўзбекистон ва Венгрия III Тошкент халқаро инвестиция форуми ва қўшма Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

Апрель 20, 2024. 10:35 • 2 дақ

262
Ўзбекистон ва Венгрия III Тошкент халқаро инвестиция форуми ва қўшма Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

БУДАПЕШТ, 21 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия миллий иқтисодиёт вазири Мартон Надь билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига оид масалалар, жумладан, саноат кооперацияси лойиҳалари ва инвестиция дастурларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Вазири Мартон Надем икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги ижобий динамикани ва Венгрия ҳукуматининг иқтисодий шерикликни ҳар томонлама кенгайтиришга интилишини қайд этди.

Томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар ўзаро муносабатларга янги суръат бағишлаганини алоҳида таъкидладилар. Имзоланган муҳим шартнома ва келишувларда ҳудудлараро ҳамкорлик, саноат парклари доирасидаги қўшма тадбирлар, сармояларни жалб этиш бўйича мавжуд салоҳиятдан фойдаланиш, савдо алоқаларини мустаҳкамлаш режалари белгилаб берилган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон томони Венгрия мамлакатимизнинг стратегик ҳамкори эканлигини ва олий даражадаги мунтазам музокаралар икки томонлама ҳамкорлик тарихида янги босқични очганини таъкидлади.

Элчи, шунингдек, мамлакатимизда бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар, жумладан, визасиз режим, валюта сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантириш ҳақида, шунингдек, инвесторлар ҳуқуқлари ва хусусий мулк дахлсизлиги ҳимоясини таъминлаш бўйича аниқ мақсадлар белгиланган "Ўзбекистон-2030" стратегияси ҳақида маълумот берди.

Учрашувда жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида Венгриянинг юқори даражадаги вакиллари ва ишбилармон доираларининг иштироки масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар 2013 йилдан буён иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссияси фаолият юритаётганини, унинг 9-йиғилишини жорий йил 6-7 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтишини таъкидладилар.

Мазкур йиғилишда инвестиция, саноат, савдо-иқтисодий, банк-молия ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиши ва келишиб олиниши алоҳида қайд этдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш