Logo

Нидерландия ташкилоти Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасида академик алоқаларни ўрнатмоқда

Ноябрь 14, 2024. 10:10 • 34 сония

85
Нидерландия ташкилоти Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасида академик алоқаларни ўрнатмоқда

АМСТЕРДАМ, 18 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Нидерландиянинг "Aeres International" ташкилоти раҳбарияти билан учрашув ўтказишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан "Aeres International"  халқаро ташкилоти ўртасида қишлоқ хўжалигининг ўзаро устувор йўналишларида амалий алоқаларни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.


"Aeres International" ташкилоти раҳбарияти Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасида академик алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди. Икки томонлама алоқаларнинг йўлга қўйилиши таълим ва мутахассислар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини очади.


Музокаралар натижасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйишнинг ўзаро манфаатли йўналишларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон ва Нидерландия экспертлари ўртасида алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш