Ўзбекистон вакили Жаҳон божхона ташкилотининг Брюсселдаги семинарида иштирок этди
Февраль 04, 2026. 16:14 • 56 сония
• 601
БРЮССЕЛЬ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Божхона қўмитаси вакили Жамшид Қодиров Жаҳон божхона ташкилотининг (ЖБТ) ваколатли иқтисодий операторлар учун техник оператив маслаҳатчиларни олдиндан аккредитациядан ўтказиш бўйича семинарида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Семинар 2026 йилнинг 2-6 февраль кунлари Брюсселда ЖБТнинг Европа дастури доирасида ўтказилмоқда. Ушбу тадбир экспертлар ва божхона органлари мансабдор шахсларини дастлабки аккредитация жараёнига тайёрлашга қаратилган бўлиб, бу халқаро мутахассислар фаолиятининг биринчи мажбурий босқичи ҳисобланади.
Семинар дастури ваколатли иқтисодий операторлар соҳасидаги касбий билимларни назарий ва амалий баҳолаш, шунингдек, тавсиялар ва тақдимотлар тайёрлаш бўйича таҳлилий кўникмалар ва қобилиятларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, иштирокчиларнинг ЖБТ халқаро миссияларини моделлаштириш, ташкилот номидан лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчи мамлакатларнинг салоҳиятини оширишга кўмаклашиш қобилияти баҳоланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси