Ўзбекистон чарм маҳсулотлари Москвадаги халқаро мода кўргазмасида намойиш этиляпти
Март 14, 2025. 07:13 • 1 дақ
• 182
МОСКВА, 14 март. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 12-15 март кунлари Москва шаҳрида "Fashion Style Russia" олтинчи халқаро мода кўргазмаси бўлиб ўтяпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

Ўзбекистон енгил саноат компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 100 га яқин чарм маҳсулотлари намойиш этмоқда.
Кўргазма иштирокчилари билан Ўзбекистонда чарм саноатини ривожлантириш учун хорижий сармояларни жалб қилиш масалалари бўйича бир қатор музокаралар ўтказилди.
Тадбирда, шунингдек, Россия, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Хитой, Шри-Ланка, Миср, Бангладеш, Эрон ва бошқа мамлакатлардан етакчи мода брендлари ўз маҳсулотлари билан қатнашяпти. Ташкилотчиларга кўра, ушбу кўргазма тадбиркорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очади ва халқаро алмашинувнинг ўзига хос муҳитини яратади.
"Fashion Style Russia" да сиз дизайнерлик брендларини, чекланган тўпламларни ва юқори сифатли кийимларни, шунингдек, ҳар қандай дид ва вазият учун пойабзалларни топишингиз мумкин. Шунингдек, сумкалар, камарлар, қўлқоплар, шарфлар, бош кийимлар ва бошқа заргарлик буюмлари каби аксессуарларнинг катта танлови мавжуд.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси