Logo

Ўзбекистон–Миср ўртасида энергетика ва сув соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади

Январ 28, 2026. 15:05 • 57 сония

623
Ўзбекистон–Миср ўртасида энергетика ва сув соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади

ҚОҲИРА, 26 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Мисрнинг “ElSewedy Electric Group” компанияси делегациясининг юртимизга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Энергетика, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, “EGG Energy Construction”, “Uzbekagromashservice” ва “AgroTech Service” компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этилди.

Музокаралар чоғида энергияни бошқариш ечимлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, “ақлли” электр ҳисоблагичларни жорий этиш, электр подстанциялари ва электр узатиш линияларини қуриш, модернизация қилиш дастурлари муҳокама қилинди.

Сув тозалаш иншоотлари ва насос станцияларини барпо этиш, модернизация қилиш, қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологиялар ҳамда томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида томонлар тегишли соҳа ва тармоқларда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш