Ўзбекистон МДҲ ҳудудидаги ҳуқуқий мулоқотда иштирок этади
Май 15, 2026. 15:55 • 2 дақ
• 70МИНСК, 15 май. /“Дунё” АА/. 13 май куни Беларусь пойтахтида МДХнинг 35 йиллигига бағишланган халқаро ҳуқуқий форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Ўзбекистон номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов видеомурожаат билан сўзга чиқди.
Тадбирда Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг давлат органлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, илмий ва эксперт доиралари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи, МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари юиридик хизматлари раҳбарлари маслаҳатлашув қўмитаси раиси Амир Султанов иштирок этди. Йиғилиш давомида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик, экология ва иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги ҳамда ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.
Акмал Саидов ўз нутқида МДҲ давлатлари ўртасида ўзаро англашув, ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳим механизми сифатида халқаро ҳуқуқий мулоқотнинг алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Ҳамдўстлик ҳудудида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш долзарб эканини қайд этди.
Тадбир иштирокчилари халқаро ҳуқуқнинг барқарор ривожланишни таъминлаш, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва адолатнинг умумэътироф этилган тамойилларини илгари суришдаги ўрнига эътибор қаратдилар. Миллий ҳуқуқий тизимларни такомиллаштириш, ҳуқуқий маърифатни ёйиш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш борасида тажриба алмашиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Форум МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ долзарб ҳуқуқий масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларидаги замонавий муаммоларни ҳал этиш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Ашхободда МДҲ давлатлари Темир йўл транспорти кенгашининг 84-йиғилишида иштирок этди







