Ўзбекистонлик мутахассислар стоматология соҳасида Венгрия тажрибасини ўрганмоқда
Апрель 21, 2024. 11:30 • 2 дақ
• 170
ТОШКЕНТ, 22 апрель. /"Дунё" АА/. Пойтахтимизда ўтказилаётган "Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия конференцияси" доирасида Тошкент давлат стоматология институтида венгриялик таниқли мутахассислар иштирокида магистрлар ва клиник ординаторлар учун маъруза ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Венгриянинг "BIONIKA Medline" компанияси директори Йожеф Хайду "Стоматология келажагини белгиловчи инновацион ечимлар" мавзусида маъруза қилди.
Маъруза давомида юз-жағ ва ортогнатик жарроҳлик, стоматологик имплантология ва травматология соҳасидаги инновацион ишланмалар ҳақида маълумот берилди.
Тингловчилар билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида ёшлар учун бир қатор долзарб масалалар, хусусан, маҳорат дарслари ва операцияларни ўтказиш учун венгриялик мутахассисларни жалб этиш, қўшма илмий тадқиқотлар ташкил этиш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг Венгрияда малака ошириш курслари уюштиришга оид масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Йожеф Хайдуга Будапештда ёш мутахассислар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш, Земмельвайс университети мутахассисларининг Тошкентга сафарини уюштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси