Ўзбекистон стоматологлари Испанияда илғор имплантология технологияларини ўзлаштирди

Октябрь 29, 2024. 10:06 • 57 сония

203
Ўзбекистон стоматологлари Испанияда илғор имплантология технологияларини ўзлаштирди

МАДРИД, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 18-25 октябрь кунлари бир гуруҳ Ўзбекистон стоматологлари имплантология соҳасидаги долзарб ютуқларга бағишланган ихтисослаштирилган семинарда иштирок этиш учун Испанияда бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистонлик мутахассисларнинг сафари мамлакатимиз элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Семинар билим ва тажриба алмашиш учун муҳим платформа бўлди. Ўзбекистон вакиллари имплантациянинг аниқлиги ва хавфсизлигини оширишда янги имкониятлар очадиган энг илғор диагностика ва жарроҳлик усуллари билан танишдилар.

Ўқувлар давомида, шунингдек, ўзбекистонлик стоматологлар нафақат ўз малакаларини оширдилар, балки янги профессионал алоқалар ўрнатдилар. Бу ўзаро ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасида ушбу йўналишдаги муносабатлар истиқболларини очиб беради.

Сафар якунлари бўйича мулоқотни давом эттириш ҳамда Ўзбекистон ва Испания тиббиёт муассасалари мутахассисларининг ўзаро ўқув ташрифларини ташкил этиш бўйича ишларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш