Ўзбекистон делегацияси Брюсселда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили маҳкамаси раҳбари билан учрашди
Февраль 20, 2025. 10:03 • 51 сония
• 144
БРЮССЕЛЬ, 20 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Брюсселга ташрифи доирасида 18 февраль куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили маҳкамаси раҳбари Вивиан Лунела билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликда кейинги йилларда эришилган янги динамика, шунингдек, Марказий Осиё ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш бўйича биргаликдаги қадамлар муҳокама қилинди.
Вивиан Лунела Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас номидан шу йил 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи расмий саммитни ўтказиш ташаббуси учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.
Европа Иттифоқи раҳбарияти ва ЕИга аъзо барча 27 давлат ушбу тарихий саммитни ташкил этишни бир овоздан қўллаб-қувватлагани, бу икки минтақа ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда очиқ сиёсий мулоқот ва ўзаро манфаатли амалий шерикликни мустаҳкамлашга кўмаклашиши зарурлиги қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди