Logo

Лондоннинг молиявий марказида Ўзбекистон компаниялари ва банклари учун корпоратив бошқарув ва IPO ўтказиш бўйича семинар ўтказилди

Июнь 21, 2025. 11:50 • 55 сония

43
Лондоннинг молиявий марказида Ўзбекистон компаниялари ва банклари учун корпоратив бошқарув ва IPO ўтказиш бўйича семинар ўтказилди

ЛОНДОН, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон тизим корхоналари ва банклари вакилларидан иборат  мамлакатимиз делегациянинг Британияга амалий сафари давом этмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон делегациясининг сафари давомида Лондоннинг молиявий маркази ҳисобланган "Canary Wharf"да "Finasia Capital" консалтинг компанияси билан  биргаликда "Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги корпоратив бошқарув ҳамда IPO бўйича ҳамкорлик" мавзусида "workshop" ташкил этилди.


Тадбирда Британиянинг Бизнес ва савдо вазирлиги, Экспортни молиялаштириш агентлиги (UKEF) масъуллари ҳамда "CityUK", "O&M Capital Partners", "A&O Shearman", "STJ Advisors", "Institute of Directors", "Governance Perspectives Ltd", "Conseo Board Review", "ACCA" каби йирик компаниялар вакиллари қатнашди.


Британия томони Ўзбекистон делегациясига IPO ва евробондлар чиқариш жараёнида ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар, инвесторларнинг талаблари ва UKEF лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари борасида  тақдимот ўтказди.


Шунингдек, семинар  давомида B2B шаклида учрашувлар ташкил этилди. Унда етакчи консалтинг компаниялар билан халқаро капитал бозорига чиқишга тайёргарликни бошлаш бўйича келишувларга эришилди.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси 17-18 июнь кунлари Лондонда бўлиб ўтган халқаро дебиторлар ва облигация инвесторлари конференциясида ҳамда унинг доирасида ташкил этилган Ўзбекистон-Британия бизнес-форумида қатнашган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш