Польшанинг йирик тўқимачилик компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Май 17, 2026. 13:30 • 2 дақ

99
Польшанинг йирик тўқимачилик компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда

ВАРШАВА, 17 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акром Алиев ҳамда Польшанинг “LPP С.А.” компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Славомир Лобода ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Музокаралар давомида иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мамлакатга дунёга машҳур брендларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ижобий динамикасини алоҳида эътироф қилди, Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг юқори салоҳиятини қайд этиб, ушбу соҳада амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, яқин истиқболда янги шериклик алоқаларини ўрнатиш, ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида Польша компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Учрашув якунида иштирокчилар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

1991 йили Гданьск шаҳрида асос солинган “LPP S.A.” компаниясига бугунги кунда у нафақат Польшада, балки бутун Марказий ва Шарқий Европадаги тикувчилик ва мода саноатининг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Компания портфелидан истеъмол бозорининг турли сегментларига мўлжалланган “Reserved”, “Cropp”, “House”, “Mohito”: ва “Sinsay” каби машҳур халқаро брендлар ўрин олган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш