Буюк Британиядаги нуфузли дипломатик таълим муассасаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Сентябрь 19, 2025. 11:29 • 42 сония
• 88
ЛОНДОН, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг "Global Diplomatic Forum" ташкилоти асосчиси ва раҳбари Юнус эль-Гази билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида Юнус эль-Гази "Global Diplomatic Forum"нинг шаклланиши ва ташкилотнинг асосий вазифалари тўғрисида сўзлаб берди. У, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистон таълим тизимида амалга оширилган самарали ислоҳотларни юксак баҳолади.
Мулоқот якунида, GDF билан дипломатлар малакаси ва кўникмаларини ошириш, улар учун мўлжалланган ўқув дастурларини биргаликда уюштириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
"Global Diplomatic Forum – GDF" Лондонда таъсис этилган.
Ташкилотнинг асосий фаолияти дипломатлар, мутахассислар ҳамда соҳага қизиқиш билдирган талабалар учун давра суҳбатлари, тренинглар, дипломатик этикет, протокол ва маросимларга бағишланган курсларни ўтказишга қаратилган. Ҳозирги кунга қадар мазкур курсларни 75 та мамлакатдан келган икки мингдан зиёд тингловчи тамомлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди