Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги Маданият бўйича қуйи қўмитанинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ноябрь 19, 2024. 14:58 • 2 дақ

266
Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги Маданият бўйича қуйи қўмитанинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

МОСКВА, 19 ноябрь. /"Дунё" АА/. Кеча Москвада шаҳрида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Россия маданият вазири Ольга Любимова ҳамраислигида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Маданият бўйича қуйи қўмитанинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Россия маданият вазирининг ўринбосари Андрей Малишев, Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов, Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов, шунингдек, икки давлат маданият вазирликлари вакиллари иштирок этди.


Россия маданият вазири Ольга Любимова қуйи қўмитанинг мунтазам йиғилишлари ҳар йили қўшма иш натижаларини сарҳисоб қилиш ва истиқболдаги режаларни конструктив муҳокама қилиш имконини беришини таъкидлади. Аввалги, учинчи йиғилиш 2023 йил 22 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.


Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Россия томонига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.


Учрашувда кинематография ва маданий меросни асраб-авайлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг


Кино мавзусини давом эттирган Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев россиялик шериклар билан биргаликда ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ҳақида гапирди.


Қуйи қўмита ҳамраислари Россия-Ўзбекистон маданий ҳамкорлигининг шубҳасиз флагмани ижрочилик санъати йўналиши эканлигини қайд этдилар. 19 ноябрь куни Давлат Кремл саройи саҳнасида "Ўзбекистон юлдузлари оқшоми" концерти билан очилган Россиядаги кенг кўламли Ўзбекистон маданияти кунлари бунга мисолдир.


Ўз навбатида, вазир Ольга Любимова 2025 йилда Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.


Тадбир якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Маданият бўйича қўйи қўмитанинг IV йиғилиши баённомаси имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш