Варшава шаҳрида "Польша – Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказилди
Декабрь 09, 2024. 01:11 • 41 сония
• 1425
ВАРШАВА, 9 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Польша Сейми ва Сенатида янги ташкил этилган "Польша – Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Мудофаа вазирлиги давлат котиби Павел Бейда ва гуруҳ аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Польша томони Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатни барқарор ривожлантириш ва демократик институтларни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади.
Томонлар энергетика, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги каби устувор тармоқларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилдилар. Польша-Ўзбекистон тематик иқтисодий форумларини тизимли равишда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
Польша томони икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича парламентлараро гуруҳнинг 2025 йилда Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш, иқтисодий форумлар ўтказиш ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди