Ўзбекистон ва Германия олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича шартномалар имзоланди
Апрель 26, 2024. 12:09 • 50 сония
• 342
ФРАНКФУРТ-МАЙН, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Германиядаги "Ming Cheng institute" директори, профессор Минг Ченгнинг Ўзбекистонга ишчи сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Германия томони ташриф давомида Тошкент давлат педагогика университети, Андижон давлат университети ва Андижон давлат тиббиёт институти раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар натижасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Ҳужжатлар "Ming CHeng Institute" ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни, хусусан маданият, таълим, тадқиқот, фан ва бизнес йўналишларида ривожлантириш ўз ичига олади. Шунингдек, имзоланган икки томонлама шартномалар доирасида Ўзбекистон олий ўқув юртларида немис тилини чет ўрганиш, Ўзбекистон касб-ҳунар мактабларида дуал касбий таълим дастурларини тарғиб қилишни назарда тутади.
Ҳамкорлик доирасида Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар ва ушбу мамлакатда таълим олмоқчи бўлган мактаб ўқувчилари ва талабалари учун немис тилини хорижий ва ихтисослаштирилган тил сифатида ўргатилади.
Учрашувлар давомида жорий апрель ойида Германиянинг Галле шаҳридаги "Ming Cheng institute" кампусида бўлиб ўтадиган Германия-Ўзбекистон ректорларининг биринчи форумида мамлакатимиз олий таълим муассасалари ректорларининг иштироки масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди