Ўзбекистон ва Франция энергетика, йўл ва аэропорт қурилиши каби соҳаларда малакали муҳандисларни биргаликда тайёрлайди
Декабрь 02, 2024. 15:41 • 47 сония
• 174
ПАРИЖ, 3 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Франциянинг "ESTP Paris" олий муҳандислик мактаби бош директори Жоэль Кюни билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Франция томонига Ўзбекистонда муҳандисларни тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Ушбу йўналишда нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Жоэль Кюнининг айтишича, ESTP Paris" олий муҳандислик мактаби қурилиш, энергетика, йўл ва аэропорт қурилиши, сув инфраструктураси каби соҳаларда мутахассисларни тайёрлайди. Шунингдек, мактаб бир нечта ихтисослаштирилган магистрлик курсларини ҳам таклиф қилади. Маълум қилинишича, "ESTP" дунёнинг 46 мамлакати билан ҳамкорлик ўрнатган ва халқаро алоқаларни кенгайтириш жараёни давом этмоқда.
"ESTP" битирувчилари учун икки томонлама диплом ("dual diploma") бериш дастури жорий қилинган. Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан биргаликда ўзбек муҳандисларининг янги авлодини тайёрлашда шериклик алоқаларини ўрнатишга тайёрмиз", деди мактаб раҳбари.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди