Ўзбекистон элчиси Польшанинг Белосток олий иқтисодиёт мактаби ректори билан учрашув ўтказди
Май 25, 2024. 12:27 • 26 сония
• 145
ВАРШАВА, 25 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Белосток олий иқтисодиёт мактаби ректори Александр Прокопюк билан учрашув ўтказди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ҳудудлари ва Подляское воеводлиги ўртасида таълим ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, Белосток шаҳри ишбилармон доира вакилларининг Хоразм ва бошқа вилоятларга савдо миссиясини ташкил қилиш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Белосток олий иқтисодиёт мактаби филиалини очиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди