Ўзбекистон ва Туркия олима аёлларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди

201
Ўзбекистон ва Туркия олима аёлларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Туркия олима аёлларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Туркия олима аёлларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Туркия олима аёлларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 16 май. /“Дунё” АА/. Истанбул техника университетида Ўзбекистон ва Туркия олима аёлларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан томонидан ташкил этилди. Унда университет ректори Ҳасан Мандал, профессор Ҳатиже Аятач, Туркий халқлар кенгаши раиси Маҳмут Орал ва мамлакатимизнинг Истанбулдаги бош консули Шерзод Абдуназаров иштирок этди.

Бош консул ўз нутқида сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг илм-фан, таълим ва инновациялар соҳасидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганини таъкидлади.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, халқаро таълим ва илмий алмашинувлар учун шарт-шароитлар яратиш, илмий муҳитда гендер тенглигини таъминлаш мамлакат давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларига айлангани таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Анжуман доирасида ўзбек ва турк олима аёлларининг илмий-тадқиқот фаолияти, гендер тенглиги масалалари, таълим тизимида аёлларнинг ўрни, шунингдек, академик муҳитдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари ҳақида маърузалар қилинди.

Ўзбекистон томонидан Турон Фанлар академияси профессори Лутфия Мирзаева, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Дилобар Розиева, Бухоро давлат университети доценти Меҳринигор Ахмедова ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муножатхон Нурматова тақдимот қилди.

Тадбир якунида томонлар Ўзбекистон ва Туркия олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий-академик ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма тадқиқотларни амалга ошириш ва олима аёллар иштирокида халқаро илмий платформаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш