Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етиб келди
Ноябрь 12, 2023. 12:34 • 39 сония
• 697
ҚОҲИРА, 12 ноябрь. /«Дунё» АА/. Гепатит C га қарши препаратнинг навбатдаги, 18-партияси «Софосбувир-400мг», 5600 ўрамда Мисрдан Тошкентга етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси хабарига кўра, дори воситалари мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институтига юборилган. Улардан мазкур тиббиёт муассасасида даволанаётган беморлар бепул фойдаланади.
Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга ҳозиргача етказиб берилган 800 минг дона ушбу дори воситаси 133 минг беморнинг даволанишига бўлган эҳтиёжни қондиради.
Эслатиб ўтамиз, мазкур гуманитар акция Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи ва Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан музокаралар чоғида эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Гуманитар ёрдам гепатит билан касалланган беморларни қўллаб-қувватлаш ва уларни давлат ҳисобидан даволашга ёрдам беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди