Тошкентда Британия Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди
Февраль 21, 2024. 10:12 • 45 сония
• 192
ЛОНДОН, 21 февраль. /«Дунё» АА/. ТИВда ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича ташқи ва кўп томонлама алоқалар департаменти бошлиғи Никола Ригини бошчилигидаги делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар Афғонистондаги вазият билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Британиялик дипломатларга Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ташқи сиёсатининг муҳим жиҳатлари, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Буюк Британия ТИВ вакиллари Тошкент ва Лондоннинг Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш бўйича умумий қарашлари ва ёндашувлари ўхшаш эканлигини таъкидладилар.
Томонлар афғон масалалари бўйича конструктив ҳамкорликни давом эттириш ва қўшни мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди