Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда аэропорт ходимларини тайёрлаш учун «Uzbekistan Airports Training Center» маркази ташкил этилмоқда
Ноябрь 28, 2023. 18:50 • 2 дақ
• 125
СEУЛ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Uzbekistan Airports» компанияси делегацияси Жанубий Кореяга ташрифи доирасида «Korea Airports Corporation» (КАС) вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди ҳамда авиация саноатининг бир қанча объектларида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Жавлонбек Умархўжаев ва КАС президенти Ён Хюнг Жунг ҳамкорликнинг бир қатор йўналишларини ўз ичига олган англашув меморандумини имзоладилар. Асосий йўналиш Ўзбекистонда аэропорт ходимларини тайёрлаш марказини яратиш бўйича қўшма лойиҳа бўлди. Марказ КАС инновацион тажрибаси асосида ташкил этилиб, Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) молиялаштириши ва уни замонавий ускуналар билан жиҳозлашини назарда тутувчи грант кўмагида қурилади.
«КАС билан ҳамкорликнинг асосий таркибий қисми Ўзбекистон аэропортлари қошида Авиация ўқув марказини ташкил этишдан иборат. Бугунги кунда Ўзбекистон аэропортларида 8 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда ва ишчиларнинг малакасини ошириш аэропорт фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бундай марказни ташкил этиш илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ технологик имкониятлар ва операцион стандартларни доимий равишда такомиллаштириш учун зарур. Бундан ташқари, «Uzbekistan Airports» авиация соҳасида меҳнат қилаётган кадрларни тайёрлашда илғор методология ва амалиётларни жорий этиш бўйича КАС билан яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда», - деди «Uzbekistan Airports» компанияси раҳбари Жавлонбек Умархўжаев.
Ташриф давомида делегация Сеул ва Чонжу шаҳарларидаги КАС авиация ўқув марказларида бўлиб, у ерда кадрлар тайёрлашнинг илғор усуллари билан танишди. Бундан ташқари, «Uzbekistan Airports» вакиллари Кимпхо (Сеул) халқаро аэропорти иши билан танишди ҳамда Инчон халқаро аэропортининг авиация академиясига ташриф буюрди. Шунингдек, «JEJU Air» авиакомпанияси билан ҳам истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди