Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар учун аграр соҳада стажировкалар ташкил этилади
Февраль 06, 2024. 08:56 • 47 сония
• 305
ЛОНДОН, 6 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг "Aston Fruit Farm" фермаси раҳбари Чарльз Льютон ва "Hops Labour Solutions" меҳнат ташкилоти ижрочи директори Джимми Дэвис билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Британия томонга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларга стажировка ўташ ҳамда малака ошириш учун юбориш бўйича пировард мақсадлар ва кутилаётган натижалар ҳақида ахборот берилди.
Чарльз Льютон томонидан Ўзбекистонда инсон ресурсларини ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди.
Британия томони "Aston Fruit Farm" фермасида ўзбекистонлик талабалар учун стажировка ўташга шароит борлигини ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти вакиллари учун стажировкаларни ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди.
Мазкур ўқув курслари натижасида ўзбекистонлик талабалар аграр соҳада ўзларининг билим ва кўникмаларини ошириш ва келгусида амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга бўладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди