Ўмон экология идораси раҳбари Самарқанд ва Бухорога ташриф буюришни режалаштирмоқда
Апрель 23, 2026. 15:58 • 2 дақ
• 139
МАСКАТ, 23 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Абдуллоҳ Али ал-Амри билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида экология, табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар мазкур йўналишларда илғор тажриба алмашишга, самарали ечимларни ҳамкорликда ишлаб чиқишга тайёр эканини билдирди.
Ўмон томони ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этиб, шу йил 31 майдан 5 июнга қадар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Eco Expo II” халқаро кўргазмасида қатнашиш истагини билдирди.
Абдуллоҳ Али ал-Амри Самарқанд ва Бухоронинг тарихий-маданий мероси ҳақида яхши билишини таъкидлаб, илм-фан, маданият ва цивилизациянинг муҳим марказлари бўлган ушбу қадимий шаҳарларни зиёрат қилиш ниятида эканини қайд этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси