Logo

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ар-Риёз шаҳрида Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан музокаралар ўтказди

Сентябрь 30, 2024. 15:18 • 38 сония

145
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ар-Риёз шаҳрида Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан музокаралар ўтказди

АР-РИЁЗ, 30 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси кеча Ар-Риёз шаҳрида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


Томонлар олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган барча келишувларни амалий амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.


Саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, транспорт инфратузилмаси ва бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали инвестиция портфелини диверсификация қилишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.


Ўзбекистон томони, шунингдек, саудиялик инвесторларга мамлакатимизда лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитларни тақдим этишга тайёрлигини ҳам тасдиқлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш