Logo

Жанубий Кореянинг криминология ва адлия институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Ноябрь 21, 2023. 15:04 • 1 дақ

335
Жанубий Кореянинг криминология ва адлия институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

СЕУЛ, 21 ноябрь. /«Дунё» АА/. Аввал маълум қилинганидек, жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация ушбу мамлакатда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзаро мулоқот ва тажриба алмашишнинг навбатдаги манзили Корея полиция тергов академияси ҳамда Корея криминология ва адлия институти бўлди.


Корея полиция тергов академияси директори Ли Хён Се билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида таълим ва илмий фаолият соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Академия фаолияти, хусусан полиция ходимларининг малакасини ошириш, илмий-тадқиқот натижаларини таълим жараёнига жорий этиш механизмлари ўрганилди.


Корея криминология ва адлия институти президенти Те Ҳун Ҳа билан кечган мулоқотда институт фаолияти, унинг ташкилий тузилиши, асосий йўналишлари ва тадқиқотларни амалга ошириш механизмлари ҳамда давлат органларидан буюртмаларни қабул қилиш тартиби билан яқиндан танишилди.


Мамлакатимиз илм-фани ютуқларини тарғиб қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Жиноятчилик омилларини илмий диагноз қилиш методикаси» институт илмий жамоасига тақдимот қилинди.


Бўлиб ўтган музокаралар натижасида жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш