Ўзбекистон банклари вакилларидан иборат делегация Покистонда бўлди
Апрель 21, 2025. 15:41 • 2 дақ
• 167
ИСЛОМОБОД, 21 апрель. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида шу йил 16-18 апрель кунлари Ўзбекистон Марказий банки, "Ўзмиллийбанк", "Асакабанк" ва "Саноатқурилишбанк" вакилларидан иборат делегациянинг Покистоннинг Карачи шаҳрига амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Покистон давлат ва тижорат банклари билан ҳамкорлик истиқболлари, жумладан рақамли технологияларга асосланган шериклик муносабатларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Покистон Давлат банки раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида савдо амалиётлари, тўлов тизимлари, банклараро муносабатлар, экспорт-импорт операцияларини молиялаштириш ва халқаро тўловлар самарадорлиги бўйича ҳамкорлик масалалари хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон-Покистон Марказий банклари пул-кредит сиёсати, ислом молияси ва банк иши, "рақамли банкинг" йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ҳам фикр алмашди.
Покистоннинг "Bank Al-Habib Limited", "HBL", "Meezan Bank", "Habib Metropolitan Bank", "UBL-Bank", "Askari Bank" ва "Soneri Bank" тижорат банклари билан мамлакатларимиз ўртасидаги савдо, "комплаенс назорат" усуллари, экспорт-импорт операцияларидаги ҳисоб-китоблар масалалари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат тижорат банклари ўртасида SWIFT калитларини алмашиш, корреспондентлик ҳисоб-варақлар сонини кўпайтириш, банкларнинг мижозлари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларда замонавий усул – "LC – letter of credit" тўлов услубини жорий қилишни илгари суриш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Ўзаро музокараларни давом эттириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилиш учун Покистон давлат банки ва тижорат банклари вакиллари делегацияси Ўзбекистонга таклиф этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди