Ўзбекистон 2026 йилда илк бор Осиё Олимпия кенгаши Бош Ассамблеясини қабул қилади
Май 14, 2025. 10:39 • 43 сония
• 30
ТОШКЕНТ, 14 май. /"Дунё" АА/. Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 46-Бош Ассамблеяси 2026 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, бу ҳақида Осиё Олимпия кенгашининг 45-Бош ассамблеясида маълум қилинди.
ООК бош директори Ҳусайн Ал Мусалламнинг Бош ассамблеяни 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича таклифи йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Бу юртимизда спорт ва Олимпия ҳаракатига бўлган юқори эътибор ва халқаро майдондаги нуфузини яна бир бор тасдиқлайди.
Маълумки, Бош ассамблея – Осиё Олимпия кенгашининг энг юқори бошқарув органи бўлиб, унда қитъамизнинг 45 мамлакат Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари қатнашади. Бош ассамблеяда Осиё спортига оид муҳим қарорлар, қитъадаги спорт сиёсати ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент ООКнинг Ижроия қўмитаси йиғилишига муваффақиятли мезбонлик қилган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди