Logo

Ўзбекистон бадминтончилари Марказий Осиё чемпионатида 19 та медаль жамғаришди

Сентябрь 23, 2025. 19:59 • 24 сония

16
Ўзбекистон бадминтончилари Марказий Осиё чемпионатида 19 та медаль жамғаришди

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /"Дунё" АА/. Тошкент мезбонлик қилган бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати якунига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда 7 мамлакатдан 97 нафар спортчи U-15, U-17 ва U-23 ёш тоифаларида яккалик, жуфтлик, микс ва жамоавий дастурларда медаллар учун баҳс олиб боришди.


Якунда, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш