Ўзбекистон дзюдочилари Душанбе "Катта дубулға" турнирини бешта медаль билан якунлади
Май 05, 2025. 09:30 • 30 сония
• 70
ТОШКЕНТ, 5 май. "Дунё" АА/. Тожикистон пойтахтида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири ўз ниҳоясига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнгги кунида +100 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Ўткирбек Тўрабоев бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, ҳамюртларимиз мазкур мусобақани 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлашди.
Хусусан, аёллар баҳсида Муҳайё Аҳматова (-52 кг) кумуш, эркаклар ўрасидаги курашда Артём Штурбабин (-66 кг), Ҳожиакбар Тошев (-73 кг), Муроджон Йўлдошев (-81 кг), Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди