Ўзбекистон гимнастикачилари Жаҳон челленж кубогида 9 та медалга сазовор бўлишди
Июнь 23, 2025. 09:20 • 30 сония
• 517
ТОШКЕНТ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўз ниҳоясига етди, деб хабар хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, финал баҳсларининг иккинчи кунги беллашувларида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлишди.
Жумладан, Аҳрорхон Темирхонов (параллель брус) ва Абдулазиз Мирвалиев (таяниб сакраш) олтин, Одинахон Робижонова (тўсин) эса кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа, ҳамюртларимиз мусобақа давомида 4 тадан олтин ва кумуш, 1 та бронза медалларига эга чиқишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди