Ўзбекистон спорт гимнастикачилари Қоҳирада бўлиб ўтган Жаҳон кубогида 2 та бронза медалини қўлга киритди
Апрель 29, 2025. 12:30 • 29 сония
• 31
ТОШКЕНТ, 29 апрель. /"Дунё" АА/. Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи ниҳоясига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳар икки медални йигитларимиз қўлга киритди. Жумладан, Абдулазиз Мирвалиев таяниб сакраш дастурида 14.116 балл билан бронза медали соҳибига айланган бўлса, параллел брусда 13.866 балл жамғарган икки карра ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Расулжон Абдурасулов ҳам кучли учликдан ўрин эгаллади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди