Logo

Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда ўтказилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медаллар сонини учтага етказди

Октябрь 02, 2025. 17:19 • 43 сония

57
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда ўтказилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медаллар сонини учтага етказди

ДEҲЛИ, 2 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медаллар сонини учтага етказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳар иккала олтин медални ядро улоқтириш бўйича спортчиларимиз қўлга киритди.

Бугун терма жамоамиз аъзоси Каромат Омонова чемпионатнинг эрталабки сессиясида ядро улоқтириш (F41 тоифаси) мусобақаларида 13,07 метр натижа кўрсатиб, барча рақибаларини ортда қолдирди.

Шунингдек, кеча куннинг иккинчи ярмида Жасур Хўжаев эркаклар ўртасидаги ядро улоқтириш (F32 тоифаси) беллашувида 9,96 метрни забт этди ва олтин медаль соҳибига айланди.

Шу тариқа, мамлакатимиз вакиллари чемпионатнинг ҳозирча учта олтин, бешта кумуш ва битта бронза медалини жамлади.

Жорий йил 7 октябргача давом этадиган жаҳон чемпионати 2028 йилги ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим саралаш босқичи ҳисобланади.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш