Logo

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ўқ отиш спорти бўйича халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

Июль 11, 2025. 16:32 • 26 сония

457
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ўқ отиш спорти бўйича халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 11 июль. /"Дунё" АА/. Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Владимир Свечников олтин медалга эга чиқди.

Ҳамюртимиз 10 метр масофадан тўппончадан отиш баҳсларининг саралаш дастурида 588 очко жамғариб, энг юқори балл билан финалга йўл олди. Медаллар учун курашда ҳам юқори салоҳиятини намойиш этиб, мусобақа ғолибига айланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш