Ўзбекистон вакили Шерзод Поёнов спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди
Август 20, 2025. 18:16 • 30 сония
• 22
ТОШКЕНТ, 20 август. /"Дунё" АА/. Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, 19 август куни ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу медални эркин курашчимиз Шерзод Поёнов қўлга киритди. -92 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз саралашда Греция, Япония, Канада ва нейтрал мақомда курашган россиялик спортчиларни мағлуб этишга эришган эди.
Ҳал қилувчи беллашувда эса қозоғистонлик Камил Куруглиевни доғда қолдириб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди