Ўзбекистонлик қиличбоз Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди
Июнь 19, 2025. 13:26 • 33 сония
• 20
ТОШКЕНТ, 19 июнь. /"Дунё" АА/. Индонезиянинг Бали шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, кеча Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги дастлабки медални қўлга киритди. Аёллар ўртасида сабля дастурида кечган беллашувларда ҳамюртимиз Фернанда Эррера бронза медали соҳибига айланди.
Таъкидланишича, қозоғистонлик Айгерим Сарибай билан кечган чорак финал беллашувида 8:14 ҳисоби қайд этилаётган пайтда Эррера ажойиб камбек амалга ошириб, якунда 15:14 ҳисобида ғалабани илиб кетди.
Бироқ, финал йўлланмаси учун бўлиб ўтган муросасиз курашда спортчимиз "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинлари совриндори япониялик Мисаки Эмурага 13:15 ҳисобида имкониятни бой берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди