Logo

Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Туркиядаги халқаро турнирида муваффақиятли одимламоқда

Июль 09, 2025. 11:34 • 31 сония

19
Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Туркиядаги халқаро турнирида муваффақиятли одимламоқда

ТОШКЕНТ, 9 июль. /"Дунё" АА/. Туркиянинг Измит шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида "Kocaeli European Judo Hopes" халқаро турнир давом этмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Дзюдо федерацияси маълумотига кўра, мусобақанинг 8 июль кунги дастурида тўрт нафар дзюдочимиз шоҳсупага кўтарилди. Улар 1 та кумуш, 3 та бронза медалига сазовор бўлишди. Хусусан, Шохдиёр Умаров (-50 кг) кумуш, Жасур Алиев (-26 кг), Сардорбек Беков (-26 кг) ва Акбар Акрамов (+55 кг) бронза медалларини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг биринчи кунида Шохжахон Усмонов 50 кг вазнда "Kocaeli European Judo Hopes" турнири ғолибига айланганди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш