Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Ашхабодда ўтказилган халқаро турнирда 4 та олтин ва 3 та кумуш медалга сазовор бўлишди
Июнь 19, 2025. 18:35 • 51 сония
• 143
АШХОБОД, 19 июнь. /"Дунё" АА/. Туркманистон пойтахтида 8, 10 ва 12 ёшли болалар ўртасида халқаро шахмат турнири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Европа ва Осиёнинг 11 давлатидан келган 129 нафар ёш шахматчи иштирок этган мазкур мусобақада, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муносиб иштирок этиб, умум жамоа ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.
Туркманистон ташаббуси билан эълон қилинган "2025 йил – Халқаро тинчлик ва ишонч йили" муносабати билан ўтказилган ушбу турнир нафақат интеллектуал синов, балки дўстлик ва маданий алмашинув байрамига айланди.
Рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган турнир якунида Ўзбекистоннинг ёш ақл гимнастикачилари 4 та олтин ва 3 та кумуш медалга сазовор бўлишди. Бу натижа жамоамизга Туркманистон терма жамоасидан кейинги шарафли иккинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Яна бир қўшнимиз Қозоғистон терма жамоаси эса кучли учликни якунлаб берди.
Арқадағ шаҳрида ўтказилган тақдирлаш маросимида турнир ғолиблари ва совриндорларига Туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳаммедов номидаги хайрия жамғармаси номидан эсдалик совғалари топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди