Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича жаҳон чемпионатида 11 та медални қўлга киритди
Сентябрь 15, 2025. 15:35 • 47 сония
• 325
ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /"Дунё" АА/. Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, дунёнинг 68 мамлакатидан 540 нафар боксчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди. Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари мазкур дунё биринчилигида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Олтин медаль:
-60 кг: Абдумалик Халоков
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-85 кг: Акмалжон Исроилов
-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
Кумуш медаль:
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза медаль:
-48 кг: Сабина Бобоқулова
-51 кг: Феруза Казакова
-75 кг: Азиза Зокирова
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий веб-саҳифасида, мамлакат бокс федерацияси, спортчи ва мураббийлар ҳамда миллионлаб ҳамюртларимизга ушбу муваффақият билан самимий табрик юборган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди