Баскетбол бўйича Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади
Сентябрь 14, 2025. 13:15 • 32 сония
• 325
СЕРЕМБАН, 14 сентябрь. /"Дунё" АА/. 13 сентябрь куни Малайзиянинг Негери-Сембилан штатида баскетбол бўйича аёллар ўртасида U-16 Осиё кубоги бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Рустамхон Дадахонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё кубогининг дастлабки ўйинида Самоа жамоаси устидан ғалабага қозонди. Ушбу учрашув 65:62 ҳисобида баскетболчи қизларимизнинг устунлиги билан якунланди.
Ўзбекистон жой олган "А" гуруҳининг бошқа иштирокчилари – Ҳиндистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳиндистонликларнинг қўли баланд келди.
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси ўзининг иккинчи учрашувини бугун Ҳиндистонга қарши ўтказади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди