Logo

БААдан хушхабар: Ўзбекистон ёш таэквондочилари жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

Май 14, 2025. 16:29 • 30 сония

139
БААдан хушхабар: Ўзбекистон ёш таэквондочилари жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 14 май. /"Дунё" АА/. Бирлашган Араб Амирликларида кадетлар ўртасида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, дунё биринчилигининг 13 май кунги дастури Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари учун муваффақиятли ўтди. Муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Жумладан, -65 кг вазн тоифасида иштирок этган Никита Бибиков барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Никита финалда эронлик Амир Ағамоҳаммадидан устун келди. Шунингдек, қизлар ўртасида -41 кг вазн тоифасида Райҳона Асанбоева ярим финалгача етиб келиб, бронза медали соҳибига айланди.

Шу тариқа, терма жамоамизнинг ушбу мусобақада ҳозиргача жамғарган медаллари 2 та олтин ва 1 та бронзани ташкил этмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш