Ўзбекистонлик курашчилар Вьетнамда ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритишди
Июнь 20, 2025. 16:16 • 44 сония
• 67
ТОШКЕНТ, 20 июнь. /"Дунё" АА/. Вьетнам мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U-17 ва U-23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун баҳслари ортда қолди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда юнон-рум ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди. Муросасиз баҳслар давомида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.
-63 кг вазн тоифасида Ҳусниддин Олимбоев кумуш медални қўлга киритди. -55 кг вазн тоифасида Жонпўлат Тўлқинбоев, -87 кг вазнда Раҳимжон Узоқов, -59 кг вазн тоифасида Лайло Собирова, -50 кг вазнда Муштарий Толипбекова бронза медалига сазовор бўлди.
Аҳамиятлиси, мусобақада 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарган "классик" курашчиларимиз (U-23) умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди