Бугун Будапештда ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида уч нафар вакилимиз кураш олиб боради
Июнь 17, 2025. 15:47 • 42 сония
• 74
ТОШКЕНТ, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг бешинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда эркаклар -90 кг, аёллар -70 кг вазн тоифаларида медальлар учун кураш олиб боради. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси иштирок этади.
Жумладан, -90 кг вазнда Шаҳзодхўжа Шарипов Норвегия вакили Корнелиус Эйлертсенга, -90 кг вазнда Нурбек Муртазоев маврикийлик спортчи Реми Феуллега, -70 кг вазнда Хуршида Раззоқбердиева Хитой Тайпейи вакиласи Ю-Жинг Лиаога қарши баҳс олиб боради.
Шу кунгача ўтган беллашувларда ҳамюртларимиздан Шукуржон Аминова (-57 кг) ҳамда Арслонбек Тожиев (-81 кг) бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келишган. Аммо ушбу баҳсларда рақиблар устунлик қилиб, ҳар икки дзюдочимиз бешинчи натижа билан мусобақани якунлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди