Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларусдаги халқаро турнирда иштирок этаяпти
Июль 25, 2025. 18:52 • 34 сония
• 52
МИНСК, 25 июль. /"Дунё" АА/. Беларусь пойтахтида чим устида хоккей бўйича "Энг кучли спортчилар кубоги" халқаро турнири старт олди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Минск шаҳридаги Горький номидаги истироҳат боғи ҳудудида жойлашган стадионда турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида ташкил этилган мусобақада Беларусь, Россия, Беларусь U-21, Россия U-21 ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этмоқда.
Мусобақанинг асосий босқичи айланма тизимда ўтказилади ва ҳар бир жамоа бир-бири билан ўйнаб чиқади.
Жадвалда 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар 27 июль куни финалда тўқнаш келади. Учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса бронза медал учун курашни давом эттиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди