Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони ва ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланди
Июль 04, 2025. 11:55 • 48 сония
• 506
ТОШКЕНТ, 4 июль. /"Дунё" АА/. Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, "Париж-2024" Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

Ўзбекистон дюздо федерацияси маълумотига кўра, жорий йилнинг 13-19 июнь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида катталар ўртасида ўтган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Атлетлар комиссияси аъзолиги учун номзодлар рўйхатини эълон қилган эди.
Турли қитъалардан 20 нафар дзюдочи номзоди мазкур комиссияга аъзолик учун илгари сурилди. Уларнинг 5 нафари қитъавий дзюдо конфедерациялари томонидан, 4 нафари IJF Ижроия қўмитаси томонидан таклиф этилган.
Овоз бериш натижаларига кўра, улар орасидан 9 нафари Халқаро дзюдо федерацияси Атлетлар комиссияси аъзолигига лойиқ кўрилди. Улар арасида Жанубий Африка Республикаси, Япония, Италия, Австралия, Куба, Косово, Чехия, Озарбайжон вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон номидан ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова бор.
IJF Атлетлар комиссияси аъзолари янги ёзги Олимпия ўйинлари даври саналган 2025–2029 йиллар давомида иш олиб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди