Logo

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга қарши кўк либосда ўйнайди

Июнь 04, 2025. 18:30 • 31 сония

36
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга қарши кўк либосда ўйнайди

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /"Дунё" АА/. Эртага футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши учрашув ўтказади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси маълумотига кўра, бугун Абу-Дабида мазкур баҳс олдиндан икки жамоа расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда ОФК вакиллари ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Вакилларимиз мазкур баҳсда тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш