Футбол: Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "J" гуруҳидан жой олди
Май 26, 2025. 15:50 • 43 сония
• 70
ТОШКЕНТ, 26 май. /"Дунё" АА/. Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, мундиалга қуръа ташлаш маросими Доҳа шаҳрида бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг "J" гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳдан, шунингдек, Парагвай, Панама ва Ирландия терма жамоалари жой олган. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мундиалдаги дастлабги учрашувни 5 ноябрь куни Парагвайга қарши ўтказади. 8 ноябрда Ирландия билан ўйин бор. Гуруҳдаги сўнгги учинчи ўйин 11 ноябрь куни Панама термасига қарши кечади.
Шу йилнинг 3-27 ноябрь кунлари Қатарда ўтадиган мундиалда 48 та терма жамоа 4 тадан 12 гуруҳга бўлинди. Дастлабки икки ўринни эгаллаган 24 жамоа ва энг яхши 8 та 3-ўрин эгалари 1/16 финал босқичига йўлланма олади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди