Тошкентда бўлиб ўтган "Алпомиш ва Барчиной" халқаро турнирида ҳиндистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди
Май 20, 2025. 10:45 • 54 сония
• 50
ДЕҲЛИ, 20 май. /"Дунё" АА/. Тошкентдаги Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида якунланган камондан отиш бўйича III "Алпомиш ва Барчиной" халқаро мусобақасида Ҳиндистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳиндистонлик спортчилар 10 га яқин давлатдан қатнашган 100 нафардан ортиқ мерганга муносиб рақобат кўрсатиб, битта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон спорт федерациялари ўртасидаги алоқалар фаол ривож топмоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида мамлакатимиз Камондан отиш федерацияси ва Ҳиндистон Камондан отиш ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги поғонага кўтариш бўйича тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Яқинда ташкил этилган икки томонлама онлайн тадбирда камондан отиш бўйича спортчиларнинг маҳоратини ошириш борасидаги лойиҳалар муҳокама қилинди. Ушбу жараёнда паралимпия вакилларига алоҳида эътибор бериш ва уларни қўллаб қувватлаш истиқболлари урғуланди.
Томонлар ўзаро делегациялар алмашиш, халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришга тажрибали мутахассисларни жалб қилиш, биргаликда ўқув йиғинлари ўтказиш, икки мамлакатда ташкил этилаётган турнирларда фаол қатнашиш ва бошқа йўналишлардаги шериклик масалалари юзасидан келишувга эришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди