Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган курашчилари Осиё чемпионатида 16 та медални қўлга киритишди
Июнь 22, 2025. 12:24 • 39 сония
• 57
ТОШКЕНТ, 22 июнь. /"Дунё" АА/. Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида спорт курашлари бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати якунланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнгги кунида курашчиларимиз иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритишди.
Жумладан, бугунги беллашувларда -65 кг вазн тоифасида Умиджон Жалолов кумуш медалга сазовор бўлди. -74 кг вазн тоифасида Зафарбек Отахонов ҳам ишончли кураш олиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. -92 кг вазн тоифасида Садриддин Даминжонов учинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа ушбу ёш тоифасидаги спортчиларимиз қитъа биринчилигини 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза, жами 16 та медаль билан якунлашди.
Эртадан U-17 ёш тоифасидаги полвонларимиз баҳсларга киришишади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди