Ўзбекистон чавандозлари "Ҳамдўстлик кубоги" турнирида 2 та олтин ва 1 бронза медалини қўлга киритишди
Июль 08, 2025. 20:20 • 48 сония
• 75
МИНСК, 8 июль. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 3-6 июль кунлари Беларусда от спорти бўйича "Ҳамдўстлик кубоги" халқаро турнири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур мусобақада юртимиз шарафини от спорти бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакиллари муносиб ҳимоя қилди. Шунингдек, турнирда Беларусь, Россия ва Қозоғистон жамоалари қатнашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида тажрибали чавандозлар Бекзод Қурбонов ва Дилшод Шокиров 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича жамоавий баҳсларда бронза медалига сазовор бўлишди.
Яккалик мусобақаларида баландлиги 150 см бўлган тўсиқлардан сакраш бўйича "Grand Prix" баҳсларида қатнашган Бекзод Қурбонов 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақанинг сўнгги кунида 150 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш бўйича жамоавий баҳслар ўтказилди. Қувонарлиси, мазкур босқичда Ўзбекистон чавандозлари олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиевнинг айтишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирок этадиган халқаро мусобақалар географияси кенгайишда давом этмоқда ва жорий йил календарь режаси бўйича Европанинг бир қатор давлатларида ўтадиган нуфузли мусобақаларда иштирок этиш кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди